Клуб янгиликлари

Наманганда голларга бой дуранг

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 23-турида "Пахтакор" "Навбаҳор" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйин давомида хавфли вазиятларни яратишда яққол устунлик қилган жамоамиз улардан кўп фойдалана олмади. Черан, Машарипов ва Гонсалвешнинг уринишларидан сўнг омад биздан юз ўгирди. "Навбаҳор" 40-дақиқада Нўъмоновнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда кескин ҳужумлар уюштирган "Пахтакор" Чераннинг боши билан берган зарбаси ёрдамида мувозанатни тиклади. Кейин Гонсалвеш пенальтидан унумли фойдаланди. Мезбонлардан Турғунбоев ҳисобни тенглаштирган бўлса, Сайфиев боши билан аниқ зарба берган ҳолда жамоамизни яна олдинга бошлади. Бироқ 90-дақиқада Голбан бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 3:3 (1:0)
14 сентябрь. Наманган. 22650 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазиддинов, А.Усмонов, А.Раҳимов.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: М.Саидқосимов.
"Навбаҳор": Эргашев, Ғофуров, Голбан, Станоевич, Ҳошимов, Жабборов (Бойдадаев, 83), Алиев, Турғунбоев, Каримов, Нўъмонов, Никач (Алланиёзов, 90+3).
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов (Яхшибоев, 88), Черан, Гонсалвеш (Тожиев, 84), Безерра.
Голлар: Нўъмонов, 40 - 1:0. Черан, 48 - 1:1. Гонсалвеш, 71-пен - 1:2. Турғунбоев, 77 - 2:2. Сайфиев, 80 - 2:3. Голбан, 90 - 3:3.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 29. Ҳошимов, 29.