Клуб янгиликлари

U-15 жамоалари халқаро турнирда қатнашмоқда

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" академиясининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда.

8-14 сентябрь кунлари Тараз шаҳрида Антон Шох хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда Дмитрий Ан бошчилигидаги "Пахтакор" ва Раҳматилла Муҳаммадраҳимов бошчилигидаги "Пахтакор-2" жамоалари қатнашишмоқда. Улар бир даврали тизимда Таразнинг "Монтажник", БЎСМ Шимкент, Бишкек ФМ ва БЎСМ-2 Тараз клублари вакилларига қарши майдонга тушишади. Кеча ўтган биринчи турда академиямиз жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Унда 4:3 ҳисобида биринчи жамоа ғалаба қозонди.

"Пахтакор" - "Пахтакор-2" - 4:3
Голлар: Мифтахутдинов, Файзуллаев, Эргашбоев 2 - Баҳромов, Абдусаломов, Иброҳимов.