Клуб янгиликлари

Алишер Усмоновни табриклаймиз!

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Эл-юрт ҳурмати" орденини хайрия ишлари билан машҳур сахий бизнесмен Алишер Усмоновга топширди.

"Биз ҳамкорларимизнинг Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, ҳамкорликда ижобий амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, мамлакатимиз билан жамоат ва маданий-инсонпарварлик алоқаларининг мустаҳкамланишини муносиб баҳолаймиз", - деб таъкидлади Шавкат Миромонович.

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва барча ходимлари номидан Алишер Бурхонович Усмоновни ушбу юксак мукофот билан чин қалбимиздан табриклаймиз ва унинг ўзбек спорти, хусусан, футболи ва унинг тараққиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Алишер Бурхоновичга келажакда мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаб қоламиз.