Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви превьюси

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 22-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Насаф" ўртасидаги тўқнашув гувоҳи бўлишади.

Чемпионатлар доирасида клублар 43 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 24 беллашувда зафар қучишган, 9 ўйинда "Насаф" ғолиб чиққан. 10 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 62 гол уриб, дарвозасидан 38 тўп олиб чиққан. Охирги йилларда улар ўртасидаги беллашувлар ке кескин аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли бизни яна бир қизиқарли ўйин кутиб турибди десак адашмаймиз.

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 17 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Ҳар икки жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 4:0дан иборат экани эътиборга молик.

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги 44-тўқнашув 18 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.