Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" жамоасини ёдга олиш тадбирлари

Клуб янгиликлари
11 август куни 1979 йил авиаҳалокатга учраган "Пахтакор" жамоасини хотирлаш тадбирлари ўтказилади.

Соат 9:00да "Пахтакор" стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик олдида ёдга олиш тадбирларининг биринчи қисми бошланади. Шундан сўнг йиғилганлар Боткин қабристонига йўл олишади. Ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барчани ушбу хотирлаш тадбирига чорлаймиз.