Клуб янгиликлари

Жасур Яхшибоев: "Ғалаба учун майдонда боримизни берамиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Локомотив" билан беллашувдан бўлажак баҳс ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Бизни жудаям муҳим ўйин кутиб турганини ҳис этиб турибмиз. Футболчилар учрашув аҳамиятини англаган ҳолда машғулотларда бор кучлари билан ишлашмоқда. Аввалги ўйиндаги омадсизликни унутиб, эътиборимизни "Локомотив"га қарши ўйинга қаратганмиз. Мазкур учрашувдаги муваффақият биз учун жудаям муҳим. Ишқибозларимизни чиройли футбол ва муносиб ғалаба билан хурсанд этишни мақсад қилганмиз.

Рақибимиз Суперлигадаги энг кучли жамоалардан бири эканини биламиз. Олдинги мавсумларда бу жамоа чемпионликни қўлга киритган. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин олдимизга фақат ва фақат ғалабага эришишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бунинг учун майдонда боримизни беришга тайёрмиз.