Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Наманганда машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" 19-турда Наманганда "Навбаҳор" билан учрашув арафасида охирги машғулотини ўтказди.

Намангандаги "Марказий" стадионда футболчилар бир соатча мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда учрашувга тайёргарликни якунига етказишди. Улар чигалёзди машқларидан сўнг бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Асосий таркибнинг барча аъзолари майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 28 июль куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади.