Клуб янгиликлари

Владимир Козак: "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратишга уринамиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ҳимоячиси Намангандаги ўйиндан аввал бўлажак беллашув хусусида фикрларини айтиб ўтди.

- Аввалги учрашувда осон бўлмаган беллашувда жуда иссиқ ҳавода ғалаба қозондик.  Бу сафар меҳмонда жуда қийин ўйинда майдонга тушамиз. Ўтган йили Наманганда мағлубиятга учраганмиз. Энди бунинг учун аламимизни олишга уринамиз. Учрашувга тайёргарлик жараёнини доимгидек яхши ўтказдик.

"Навбаҳор" жорий мавсум таркибига яхши савиядаги футболчиларни жалб қилди ва анча кучайишга эришди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатиш ҳақида ўйлашимиз лозим.