Клуб янгиликлари

Маҳмудҳожиевнинг дубли ёшларимизга ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 19-тур учрашувда "Навбаҳор"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Биринчи бўлимда жамоалар деярли тенг ўйин намойиш қилишди. Дарвозани ишғол қилиш учун яққол имкониятлар деярли юзага келтирилмади. Ҳар икки жамоа ҳимояда бехато ҳаракат қилди.

Танаффусдан кейиноқ олдинга шиддат билан ташланган "Пахтакор" ҳисобни очди. Рақиб посбони тўпни қайтаргандан сўнг тўпни эгаллаб олган Маҳмудҳожиев 35 метрлардан дарвозани ишғол қилди. Шохруҳ 70-дақиқада дублини нишонлади. У яқин масофадан яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Шундай қилиб, "Пахтакор" ёшлари 29 учрашувда 44 очко тўплаган ҳолда ишонч билан пешқадамлик қилишда давом этишмоқда.

“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР” – 0:2 (0:0)
27 июль. Тўрақўрғон. “Ёшлик” стадиони. 385 томошабин.  
Ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон).
“Навбаҳор”: Муҳиддинов, Абдураимов (Муҳаммаджонов, 87), Олимжонов, Юнусов, Турғунбоев (Абдужабборов, 83), Валихонов, Тошмирзаев (Маматвалиев, 72), Мамадалиев (Солиҳов,61), Дўсматов (Абдуллаев,46), Ҳамидов, Аҳмадалиев (Алижонов, 81).
“Пахтакор”: Ҳамроев, Азмиддинов, Эркинов (Ғанихонов, 87), Салимов, Иминов (Талхатов, 90+1), Маҳмудҳожиев (Азимов, 90+1), Собиржонов (М.Йўлдошев, 46), 
И.Йўлдошев, Асқаров, Г.Аҳмедов (Рамазонов, 77), Мухторов.
Голлар: Маҳмудҳожиев, 47 - 0:1. Маҳмудҳожиев, 70 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Собиржонов, 35. Абдураимов, 42. Иминов, 72.