Клуб янгиликлари

Кетма-кет тўртинчи ғалаба

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 18-турида жамоамиз "Металлург" устидан ғалабага эришди.

Учрашув мобайнида ташаббус "Шерлар" томонида бўлди. Меҳмонлардан Пардаевнинг хавфли, лекин ноаниқ чиққан зарбаси ёдда қолди. Жамоамиздан Яхшибоевнинг уринишини Сафоев бартараф этган бўлса, 24-дақиқада Безерра ҳисобни очди. У Яхшибоевнинг бурчакдан оширган тўпини боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

Танаффусга қадар Аҳмедов ва Машариповнинг зарбалари ёдда қолди. Жалолнинг қайчи услубдаги зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз устунликни ўзида сақлаб турди. Безерра ва Аҳмедовнинг аниқ зарбалари йўлига Сафоев ғов бўлди. 89-дақиқада захирадан туширилган Гонсалвеш пенальтидан аниқ фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди. Охирги дақиқаларда у жарима майдони ташқарисидан кучли зарбаси билан натижани йирик кўринишга келтирди. Ушбу ҳисоб билан "Пахтакор" кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 3:0 (1:0)
23 июль. Тошкент. 6122 томошабин.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, Ш.Аъзамов, М.Нехочин, Э.Турсунов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Б.Мирзаев.
"Пахтакор": Суюнов, Козак (Сайфиев, 74), Аъзамов, Кримец, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов (Гонсалвеш, 85), Яхшибоев, Черан (Искандеров, 64), Безерра.
"Металлург": Сафоев, Жўрабоев (Ҳусинов, 68), Тошқўзиев, Ҳасанов, Умиров, Ҳошимов (Шайманов, 62), Шипилов, Файзиев, Исаев (Абдуллаев, 78), Пардаев, Зокиров.
Голлар: Безерра, 24 - 1:0. Гонсалвеш, 89-пен - 2:0. Гонсалвеш, 90+3 - 3:0.