Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Олтин очколи ўйинларнинг аҳамияти юқори"

Клуб янгиликлари

"Металлург"га қарши учрашувдан олдин "Пахтакор" бош мураббийи бўлажак ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Чемпионатни давом эттирмоқдамиз. Ҳеч нарсага қарамай, олдинга қараб боришда давом этиш керак. Ҳозир олтин очколар берадиган ўйинларнинг аҳамияти жуда юқори. Қолган беллашувларда максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Ушбу босқич ўйинлари охирлаб бормоқда. Шу сабабли ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлишга уринамиз. "Металлург" яхши жамоа. Улар бутун мавсум мобайнида юқори ўринлардан жой олиб туришибди.