Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Металлург" билан оқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари
"PEPSI Суперлига"нинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари учрашувидан олдин ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар Баҳодир Мирзаев ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Дарвозабонимиз қизил рангли либосда ўйнайди. Меҳмонлар эса кўк рангли либосдан фойдаланадиган бўлишди.