Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2009" Республика турнири ғолибига айланди

Клуб янгиликлари
10-14 июль кунлари Бухорода Республика очиқ турнири ўтказилди.

Унда 2008-09 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат 12 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақада 2009 йил тарбияланувчилари билан иштирок этган Азиз Талхатов бошчилигидаги "Пахтакор" турнир ғолибига айланди. "Бухоро"ни 5:2, "Ғаллаорол"ни 7:0 ҳисобларида доғда қолдирган жамоамиз "Андижон" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Финалда эса Самарқанддан ташриф буюрган футболчилар 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Шу тариқа 2009 йил тарбияланувчилари Республика турнирида муваффақият қозонишди.