Клуб янгиликлари

АГМК билан ўйинга ҳозирлик ниҳоясига етди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 14-турда АГМКга қарши кечадиган ўйиндан олдин машғулотни "Жар" стадионида ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Асосий таркибнинг барча аъзолари майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди. Жароҳат олган футболчилар йўқ.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув бугун 21:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.