Клуб янгиликлари

Владимир Козак: "Иссиқ ҳавода ўйнаш қийин бўлди"

Клуб янгиликлари

"Бухоро"га қарши учрашувда тўп киритган Владимир Козак ўйин тўғрисида таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Қийин ўйин бўлди. Биз кўп имкониятларни юзага келтирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу вазифамизни қийинлаштирди. Яна биринчи бўлимда ҳаво жуда иссиқ бўлгани сабабли ўйнаш жуда оғир кечди.

Голимга келсак, ўша вазиятда тўпни жарима майдончасига оширгандим. Зарба голга айланишини кутмагандим.