Клуб янгиликлари

“Бухоро” билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 16-турда "Бухоро" билан учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Асосий таркибнинг барча аъзолари майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди. Ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли мазкур учрашувни ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги беллашув 8 июль куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.