Клуб янгиликлари

Ёшларимиздан ажойиб ғалаба

Клуб янгиликлари

Ёшлар лигасининг 10-турида жамоамиз "Нефтчи"дан 5:0 ҳисобида устун келди.
 

Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёшларимиз буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Биринчи бўлимда бурчак зарбаларидан кейин меҳмонлар вакиллари икки бор ўз дарвозаларини ишғол қилишди. Кейин Толипов ҳисобни йириклаштирди. Иккинчи бўлимда Юсупов майдондан четлатилган бўлишига қарамай, жамоамиз икки гол урди. Болтабоев ва Толиповнинг голлари жамоамизга 5:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
 

"Пахтакор" - "Нефтчи" - 5:0 (3:0)
27 май. Қибрай. 84 томошабин.
Ҳакам: Д.Каримов - 8,2.
"Пахтакор": Ҳамроев (Эргашев, 75), Алижонов (Дониёр Ҳошимов, 72), Ораховац, Авилов, Йўлдошев (Г.Аҳмедов. 46), Юсупов, Сидиқов (Нуруллаев, 64), И.Каримов (Асқаров, 51), Бердиев (Болтабоев, 58), Толипов, Тўраев (Саъдиллоев, 73).
"Нефтчи": Абдужалилов (Смородин, 46), Исмоилов (Рашидов, 67), Абдуллаев (Асқаралиев, 33), Ҳ.Ёқубов, Нўъмонов (Маъмуржонов, 59), Абдулҳоқов, Аминжонов, Маҳамаджонов (Ғаниев, 46), Каримов, А.Холматов, Неъматов.
Голлар: Маҳамаджонов, 13-авт - 1:0. Холматов, 31-авт - 2:0. Толипов, 39-пен - 3:0. Болтабоев, 86 - 4:9. Толипов, 89 - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 2. Юсупов, 26.
Четлатиш: Юсупов, 48.