Клуб янгиликлари

Игорь Сергеев "Пахтакор"га қайтди

Клуб янгиликлари
Ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини яна "Пахтакор"да давом эттиради.

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Игорь Сергеев қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзи учун қадрдон саналган клуб сафига қайтди. Бугун у "Пахтакор" билан 2018 йил охиригача шартномага имзо чекди. Сергеев ҳозирга қадар "Шерлар" билан уч бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, бир марта чемпионат тўпурарига айланган. Чемпионатларда жамоамиз учун 121 учрашувда 64 гол муаллифига айланган.

Игорь Сергеев бундан кейин ҳам "Пахтакор" ғалабаларига ҳисса қўшишда давом этади деган умиддамиз.

"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Игорь!