Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов: "Мухлисларимиз қаршисида чиройли ғалабани қўлга киритишимиз керак"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" дарвозабони "Бухоро" билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Давралар оралиғидаги йиғинни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Фақат спарринг рақиблар борасида ўзимиз хоҳлаган баъзи режалар амалга ошмади.

"Бухоро"га қарши беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Барча футболчиларнинг кайфияти яхши. Биринчи даврадаги мағлубият бизга босим ўтказмаслиги керак. Биз уйда, мухлисларимиз қаршисида чиройли футбол намойиш қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритишимиз лозим. "Бухоро" жамоасида жисмонан бақувват ўйинчилар кўп. Улар шу сабабли кўпроқ узун паслар ёрдамида ўйнашга ҳаракат қилишади. Биз эса ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз.