Клуб янгиликлари

Станислав Андреев "Металлург"га ижарага берилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ҳимоячиси Станислав Андреев фаолиятини "Металлург" жамоасида ижарада давом эттиради.

2007 йил "Тўпаланг"дан "Пахтакор" сафига қўшилган Андреев 12 йилдан буён жамоамизда фаолият кўрсатиб келаётганди. Бу вақт давомида у чемпионатларда "Пахтакор" учун 210 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол муаллифига айланган. Уч марта Ўзбекистон чемпиони ва икки бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Оғир жароҳат сабабли деярли бир йилни ўтказиб юборишга мажбур бўлган Стас энди Бекобод клубида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишга уриниб кўради. У йил охиригача "Металлург"да ўйнайди.

Андреевдан ташқари Сарвар Солиев "Навбаҳор"га, Бекзод Ғанижонов "Қизилқум"га, Иброҳим Йўлдошев, Роман Жўраев ва Камрон Саидазимов "Металлург" жамоаларига йил охирига қадар ижарага берилди.