Клуб янгиликлари

Ўн нафар тарбияланувчимиз ўсмирлар термасига жалб этилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академиясининг ўн нафар тарбияланувчиси “CAFA U-16 championship”да терма жамоа шарафини ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 5-9 июль кунлари Тошкентда тарихда биринчи марта минтақа чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.
“CAFA U-16 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.

"Пахтакор"дан мусобақага жалб этилган ёш футболчилар рўйхати билан танишинг:
Шукрон Йўлдошев
Ҳамидулло Абдунабиев
Дониёр Собиров
Фозил Пиримқулов
Диёр Холматов
Аброр Саримсоқов
Қўшназар Қўшназаров
Темур Мамасиддиқов
Игорь Чикризов
Руслан Розиев

Шунингдек, ёрдамчи мураббий сифатида "Пахтакор" академияси вакили Бахтиёр Дадаматов ҳам турнирда қатнашади.

Ўзбекистон терма жамоаси 5 июлда Афғонистон, 7 июль куни Қирғизистон ва 9 июлда Тожикистон билан тўқнаш келади.