Клуб янгиликлари

Кобул Шодиевни туғилган куни билан табриклаймиз!

Клуб янгиликлари
"SFI Management Group" компанияси "Пахтакор" футбол клуби бош сармоядорига айлангач, клуб ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар кузатилди. Клуб, жамоа ва футбол академиясининг машғулот ўтказиши, яхши тайёргарликка эга бўлиши учун муносиб шароитлар яратиб берилди.

Клубни янги даражага олиб чиқиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Туғилган куни муносабати билан Кобул Каюмовични "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари  номидан табриклаймиз. Унга ҳаёти ва фаолиятида саломатлик, муваффақият, омад ва бахт тилаб қоламиз. 

Туғилган кун муборак бўлсин!