Клуб янгиликлари

Марко Симични табриклаймиз!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Марко Симич бугун 31 ёшни қарши олди.

Фаолиятини Европанинг бир қатор клубларида ўтказган ва айни пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган Марко "Пахтакор"нинг жорий мавсум пешқадамлик қилишига ҳиссасини қўшмоқда. Бир қатор муҳим голлари ва ишончли ўйини билан ғалабаларга ёрдам берди. Симични туғилган куни билан табриклаб, унинг келгуси фаолияти ва ҳаётида янги ютуқлар тилаб қоламиз. Жамоамиз билан янги муваффақиятларга эришишига тилакдошмиз.

Туғилган кун билан, Марко!