Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мухлисларига жаҳон чемпионати чипталари тақдим этилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби ўзининг икки нафар ашаддий ишқибозига Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учрашувига чипталарни совға қилди.

ЎФА томонидан ҳар бир клубга жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар тақдим этилган. "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти уларни жамоанинг икки ашаддий мухлисига совға қилишга қарор қилди. Ғуломжон Ҳамидов ва Абдували Абдураҳимов Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган Бельгия - Англия учрашувига чипталарни "Пахтакор" футбол клуби раҳбариятидан қабул қилиб олишди.