Клуб янгиликлари

Футзал жамоамизда биттадан ғалаба ва мағлубият

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 7-турда "Насаф"га қарши ўйинларда уч очкони қўлга киритди.

Биринчи кунги учрашувда кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик натижасида жамоамиз 4:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ҳисобни биринчи бўлиб очган "Пахтакор" кейин дарвозасидан кетма-кет голлар ўтказиб юборди.

"Пахтакор" - "Насаф" - 4:5 (1:3)
Голлар: Фахриддинов 3, 36, Мирҳамидов 23, Шавкатов 34 - Очилов 3, 7, 25, 35, Ҳалимов 7.

Бугун ўтган иккинчи беллашувда 3:1 ҳисоби кузатилди. Шавкатов, Ражабов ва Мирҳамидовнинг киритган тўплари бу сафар ғалабани таъминлади. 7-турдан сўнг Равшан Ражабов шогирдлари 34 очко тўплаган ҳолда пешқадам АГМКдан 2 очкога ортда боришмоқда.

"Пахтакор" - "Насаф" - 3:1 (1:1)
Голлар: Шавкатов 19, Ражабов 23, Мирҳамидов 33 - Абдураззоқов 12.