Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Қозоғистонда халқаро турнир ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Қозоғистоннинг Актобе вилоятида ўтган халқаро мусобақада ғалаба қозонишди.

Тарбияланувчиларимиз Ҳоким Кубогининг 4-турида маҳаллий БЎСМ вакилларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Голларни Равшан Абдуманнонов, Денис Сунгатулин, Абдураҳмон Турғунхўжаев, Улуғбек Кенжаев ва икки марта Суҳроб Парпиев киритди.

Ҳал қилувчи 5-турда Россиянинг "Урал" клуби ёшлари билан ўйнаган Фарҳод Нишонов шогирдлари 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Темур Одилов, Улуғбек Кенжаев, Сарвар Адҳамов ва Суҳроб Парпиев урилган голларга муаллифлик қилишди. Шу тариқа 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган жамоамиз халқаро турнир ғолибига айланди.

"Пахтакор" футбол клуби ўз академиясига муносиб эътибор қаратишда давом этади ва келажагимиз бўлган ёшларга имконият беришга асосий йўналиш сифатида қарайди.