Клуб янгиликлари

“Қўқон-1912” билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 10-турда "Қўқон-1912" билан учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Асосий таркибнинг барча аъзолари майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги беллашув 6 май куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.