Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Қозоғистондаги биринчи ўйинда зафар қучди

Клуб янгиликлари

2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Актобе Ҳокими Кубогида 1-тур ўйинида майдонга тушишди.

Россиянинг "Носта" жамоасига қарши беллашувда Фарҳод Нишонов бошчилик қилаётган ёш футболчиларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Равшан Абдуманнонов, Улуғбек Кенжаев, Темур Одилов ва 2 марта Сарвар Адҳамов муаллифлик қилди.

2-турда жамоамиз эртага Чимкентнинг "БЎСМ-7" тарбияланувчиларига қарши ўйнайди.