Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарбияланувчилари хотира турнири ғолиби

Клуб янгиликлари

Тошкент вилоятида "Пахтакор"нинг собиқ футболчилари Михаил Ан, Владимир Фёдоров ва Олим Аширов хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилди.

2005-06 йилларда туғилган ёш ўйинчилар иштирокида ўтказилган турнир 29-бор ташкил этилди. Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувлари Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтди. Учинчи ўринни Янгийўл БЎСМ тарбияланувчилари қўлга киритишди. Улар "Сергели"дан 4:0 ҳисобида устун келишди. Финал баҳсида эса "Пахтакор" ва "Янгиер" жамоалари тўқнаш келишди. Беллашувда устунлиги кўзга ташланган "Пахтакор" рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.

Ушбу мусобақа "Пахтакор" футбол клуби фахрийлар кенгаши Раиси Алла Тазетдинова ва Тошкент вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди.