Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Қизилқум" билан ўйинга тайёргарликни якунлади

Клуб янгиликлари

"Шерлар" "Қизилқум"га қарши учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказишди.

Таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли жиҳатларга эътибор қаратишди.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги беллашув 12 апрель куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.