Клуб янгиликлари

Жалолиддин Машарипов: "Вазиятлардан фойдаланмаслик бизга қимматга тушмоқда"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"дан Бухородаги ўйинда энг яхши футболчи деб топилган ярим ҳимоячи беллашув хусусида фикрларини билдирди.

- Бухородаги беллашув оғир ўтишини билгандик. Бу жамоа мухлислари қаршисида уларга ишониб, бор кучи билан ўйнайди. Биз ўзимиз имкониятлардан фойдаланмадик. Ҳар учрашувда рақиб дарвозасини 3-4 мартадан ишғол қилишга вазиятлар етарли бўлди. Айнан шу жиҳат устида ишлашимиз керак.