Клуб янгиликлари

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви превьюси

Клуб янгиликлари

6 апрель куни Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" "Бухоро" меҳмони бўлади.

"Бухоро" олий лигада энг кўп ўйнаган жамоалардан бири саналади. Шу сабабли "шерлар" мазкур клубга қарши чемпионатлар доирасида 50 бор майдонга тушишган. Уларнинг 35тасида жамоамиз зафар қучиб, 9тасида дуранг ўйнаган. 6 беллашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Рақиб дарвозаси 107 бор ишғол қилиниб, 34 гол ўтказиб юборилган. Сафарда ўтган сўнгги 4 ўйинда жамоамиз дарвозасидан тўп ўтказмаган.

Бухородаги 25 беллашувда "Пахтакор" 13 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Энг йирик ғалабамиз 2005 йил кузатилган. Ўшанда рақиб 8:0 ҳисобида доғда қолдирилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 6 апрель, жума куни "Бухоро" стадионида 18:00да бошланади.