Клуб янгиликлари

"Пахтакор" иккинчи ғалабани қўлга киритди

Клуб янгиликлари

3-турда "Пахтакор" Тошкентда АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дастлабки дақиқалардан ташаббусга эришган "шерлар" 20 дақиқа ичида икки тўп киритишга муваффақ бўлишди. 13-дақиқада Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдонига ерлатиб оширган тўпини Тиаго чап оёғида узоқ бурчакка аниқ йўллади - 1:0. 7 дақиқадан кейин Безеррега нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Гонсалвеш унумли фойдаланди - 2:0.

Танаффусга қадар Безерра, Раҳматуллаев ва Тожиевнинг хавфли зарбалари голга айланмади. Меҳмонлар 42-дақиқада ҳисобни қисқартиришди. Жокич Норбековга ишлатилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди.

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилган "Пахтакор"да қулай имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдаланиш насиб этмади. Гонсалвешнинг икки уриниши ноаниқ чиқди. Ўйин охирида Суюнов Абдуллаевнинг хавфли зарбаси йўлига ғов бўлди.

2:1 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор"нинг мавсумдаги иккинчи ғалабасини таъминлади.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 2:1 (2:1)
18 март. "Пахтакор" стадиони. 12852 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин, А.Снетков, С.Улфатов, С.Абдураҳмонов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Аъзамов, Симич (Тожиев, 18), Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Аҳмедов, 85), Гриффитс, Машарипов, Абдураҳимов (Искандеров, 77), Безерра, Гонсалвеш.
АГМК: Матяш, Ҳожиакбаров, Жўраев (Чемиртан, 76), Полвонов, Норбеков (Абдуллаев, 71), Тўраев, Бубанья, Баҳодиров (Мухторов, 46), Касминин, Жокич, Гусейнов.
Голлар: Безерра, 13 - 1:0. Гонсалвеш, 20-пен - 2:0. Жокич, 42-пен - 2:1.
Огоҳлантириш: Тўраев, 38.