Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бунёдкор". Учрашувга оид маълумотлар

Клуб янгиликлари

17 сентябрь куни олий лиганинг 22-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Иккинчи даврада ҳозирча ғалаба қозонмаган жамоамиз бу анъанага пойтахт дербисида чек қўйишга уриниб кўради. "Пахтакор"да Тожиев дисквалификация, Каримов ва Козак жароҳат сабабли майдонга туша олмайди. "Бунёдкор"дан Булят ҳам айнан дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади.

Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 19 бор тўқнаш келишган. 4 баҳсда "шерлар", 7 учрашувда рақиблар зафар қучган. 8 ўйинда кучлар тенг келган. 16 тўп киритган жамоамиз 23 марта дарвозасидан тўп олиб чиққан. "Пахтакор" майдонида ўтган 9 баҳснинг 6таси дуранг билан якунланган. Икки бор жамоамиз, бир сафар меҳмонлар ютуққа эришган.

ПФЛ расмийлари
Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсумда 2 баҳсимизни бошқарди. Уларда биттадан ғалаба ва мағлубият кузатилган.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар лигаси учрашуви 16 сентябрь куни соат 17:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар ўйини 17 сентябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида 18:30да старт олади. Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.