Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Клуб янгиликлари

Жамоамиз олий лиганинг 21-турига тайёргарлик кўрмоқда.

"Пахтакор" 9 сентябрь, жума куни Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Мазкур ўйинга тайёргарлик машғулотлари Қибрайдаги базада олиб борилмоқда. Асосий таркибни Илҳом Мўминжонов шуғуллантириб турибди. Терма жамоага жалб этилган аъзоларимиз 7 сентябрь куни машғулотларга қўшилишади.

ПФЛ учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар Бекободдаги ўйинда ишлашади.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Фарруҳ Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Валерий Лёткин.