Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги футболчиларини мухлисларга таништирди

Клуб янгиликлари

Бугун "Пахтакор" стадионида жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар ишқибозларга таништирилди.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги назорат беллашувидан аввал шартнома имзоланган тўрт нафар янги футболчи - Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов ва Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов мухлисларга таништириб ўтилди. Бу футболчилар жамоамиз таркибида Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишга улгуришди.

Улар "Пахтакор" сафида қуйидаги рақамли либосларда ўйнашади:
Сайфиев - 34
Шораҳмедов - 2
Абдураҳимов - 18
Раҳматуллаев - 8
Кримец - 15
Машарипов - 9

Таништириш маросимидан кейин футболчилар стадионга келган ишқибозларга футбол тўплари ва жамоа либосларини совға сифатида тақдим этишди.