Клуб янгиликлари

Эртага янги футболчилар мухлисларга таништирилади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 25 январь куни янги мавсум олдидан жамоа сафига келиб қўшилган ва қайтган ўйинчиларни ишқибозларга таништиради.

Янги шартнома имзоланган Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, бошқа клублардан ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов ишқибозларга "Пахтакор" - "Сўғдиёна" назорат беллашувидан олдин таништирилади. Таништириш маросими соат 13:45да "Пахтакор" стадионида бошланиши режалаштирилган. Ўйин эса 14:00да бошланади.

Барча ОАВ ходимлари ва мухлисларни таништириш маросими ҳамда назорат учрашувига таклиф қиламиз.