Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Туркия учинчи лига иштирокчиси "Тургутлуспор"га қарши майдонга тушган жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "шерлар" кўплаб қулай вазиятларни юзага келтиришди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди. Бўлим охиригача футболчиларимиз бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.

"ПАХТАКОР" - "ТУРГУТЛУСПОР" - 3:0 (2:0)
"Пахтакор": Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).
Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.