Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - ЎФФ Кубоги ғолиби!

Клуб янгиликлари

2001 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат "Пахтакор" ЎФФ Кубогида муваффақият қозонди.

Ярим финалда "Машъал"дан 5:0 ҳисобида устун келган Сергей Токов шогирдлари финалда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушишди. Гуруҳ босқичида рақибни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" бу сафар ҳам ғалабага эришди. Ҳал қилувчи ўйин тақдирини Шоҳжаҳон Султонмуродов томонидан киритилган ягона тўп ҳал этди. Шу тариқа академиямиз тарбияланувчилари ЎФФ Кубогида бош соврин соҳиби бўлишди.

Ушбу муваффақият билан ёш футболчиларимизни табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.