Клуб янгиликлари

Игорь Чикризов - йилнинг энг яхши ёш футболчиси!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Игорь Чикризов ЎФФ томонидан 2017 йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тақдирланди.

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида 2002 йилда таваллуд топган ҳужумчи Игорь Чикризов Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида эълон қилинди ва унга мукофот топширилди. Игорь ўз ёши тоифасида Тошкент шаҳар, мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда кўплаб голларга муаллифлик қилганини таъкидлаб ўтамиз.

Чикризовнинг фаолиятига омад тилаган ҳолда у "Пахтакор" учун келажакда муносиб футболчига айланишига умид қиламиз.