Клуб янгиликлари

Александр Лобановнинг 2017 йилги кўрсаткичлари

Клуб янгиликлари

Дарвозабон Александр Лобанов 2017 йилги мавсумда жамоамиз сафида энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бирига айланди.

У майдонда 2340 дақиқани ўтказди. Ушбу натижа борасида фақат Владимир Козак Лобановдан яхшироқ кўрсаткич қайд этган. Ўзи майдонга тушган 27 учрашувнинг 11тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган. "Қуруқ" серияси энг кўп 511 дақиқани ташкил қилган.

Бир ўйинда ўртача бир сейвни амалга оширган. Дарвозаси томон берилган зарбаларнинг 72 фоизини қайтариб қолишга эришган. Тўпни оширишга олдиндан уринган ҳолатларда юз фоиз аниқ пас етказиб берган. Ҳар 27 тўп оширишидан 17тасида у жамоа ҳужумини бошлаган. Бир беллашувда ўртача Саша 1 қисқа, 10 (9 аниқ) ўрта ва 18 (14 аниқ) узоқ масофага тўп оширган. Жамоадошларига 83 фоиз ҳолатда аниқ тўп етказиб бергани эътиборга молик.