Клуб янгиликлари

Ёшлар лигаси: "Пахтакор" - "Бухоро" 2:0

Клуб янгиликлари

Ёшлар лигасининг 18-турида "Пахтакор" "Бухоро"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Ўйинда ташаббусга эга бўлган жамоамиз буни ҳисобда ҳам акс эттирди. 36-дақиқада Юсуповнинг жарима зарбасидан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан дарвозага бориб тушди. Бўлим охирида меҳмонлардан Олимов майдондан четлатилгач, ёшларимиз янада хотиржам ўйнашга тушишди. 63-дақиқада Хурсанов яккама-якка ҳолатдан унумли фойдаланди. Шу тариқа очколари сонини 39тага етказган "Пахтакор" чемпионлик учун курашишда давом этмоқда.

"Пахтакор" - "Бухоро" - 2:0 (1:0)
12 август. Қибрай. 67 томошабин.
Ҳакам: Ж.Мухторов - 8,4.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов, Авилов, Отахонов, Г.Аҳмедов (Дониёр Ҳошимов, 67), Юсупов (Саъдиллоев, 63), Синдаров (Асқаров, 67), Нуруллаев (Соҳибов, 46), Яхшибоев (Нишонов, 67), Толипов, Тўраев (Хурсанов, 54).
"Бухоро": Насимов, Жумаев, Умаров, Ҳасанов, Фозилов, Холиқов (Идиев, 72), Муҳиддинов (Жўраев, 65), Умуров (Сулаймонов, 61), Олимов, Убайдуллаев (Муинов, 75), Салимов (Давлатов, 64).
Голлар: Юсупов, 36 - 1:0. Хурсанов, 63 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Толипов, 33. Салимов, 35. Синдаров, 45. Юсупов, 45. Жўраев, 82.
Четлатиш: Олимов, 45.