Клуб янгиликлари

Ёшларимиз дербида ютқазишди

Клуб янгиликлари


26-турда ёшларимиз "Бунёдкор"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда пенальтидан урилган гол ўйин охиригача ягоналигини сақлаб қолди. Норхоновга нисбатан Эргашевни қўполлик ишлатди деб ҳисоблаган ҳакам пенальти белгилади ва ундан Мавлонов унумли фойдаланди. Жамоамиздан Жўраев ва Саъдиллаевнинг аниқ зарбаларини Зуҳуров қайтарди.

Иккинчи бўлимда катта ташаббусга эришган ёшларимиз қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Шу тариқа чемпионат якунланишига тўрт тур қолганда "Бунёдкор" якка пешқадамга айланиб олди.


«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:1)

25 октябрь. Тошкент. «Жар» стадиони.

Ҳакам: Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

"Пахтакор": Эргашев, Юсупов (Ёқубов, 80), Г.Аҳмедов (Ҳамиджонов, 88), Азмиддинов, Н.Йўлдошев, Саидазимов (Эркинов, 72), Синдаров, Аҳмадов, Жўраев (Қудратиллаев, 52), Саъдиллаев (И. Йўлдошев, 79), Ҳакимов.

"Бунёдкор": Зуҳуров (Адҳамов, 46), Раҳимбердиев (Абдуманнонов, 76), Собирхўжаев (Нажафалиев, 79), Икромов (Камолов, 46), Мавлонов, Норхонов (Чемиртан, 46), Қобилов (Бекбоев, 46), Абдуллаев, Тўхтасинов, Мадраҳимов (И.Ғофуров, 90), Абдумажидов.

Гол: Мавлонов, 19-пен 0:1.

Огоҳлантиришлар: Эргашев, 18. Саъдиллаев, 81. Азмиддинов, 85.