Академия

Академия: Сочи ва Краснодарда навбатдаги халқаро турнирлар бошланди

04 Апрель, 2017 й.
Академия

Ушбу ҳафтада академиямизнинг яна икки ёш тоифаси Россиядаги халқаро мусобақаларда иштирок этишмоқда.

Шуҳрат Бўриев мураббийлик қилаётган 2007 йилда таваллуд топган ёш футболчилар Сочида Валентин Бубукин хотира турнирида қатнашишяпти. Шунингдек, клубимизга қарашли бўлган 16-БЎСМ (мураббийи Анвар Ҳафизов) ҳам шу турнирда иштирок этмоқда. Жамоаларимиз тақвими билан танишинг:

3 апрель
"Интер" Сочи - "Пахтакор" - 0:5
БЎСМ-16 - БЎСМ Ирбис Сочи - 1:2

4 апрель
"Пахтакор" - "Спарта" Лазаровские
"Терек" - 16-БЎСМ

5 апрель
"Мирас" Қозон - "Пахтакор"
16-БЎСМ - "Спартак" Тошкент

6 апрель
"Пахтакор" - "Монолит" Сочи
16-БЎСМ - "Эльбрус" Нальчик

7 апрель
"Пахтакор" - "Краснодар" Юбилейний
Дагомис БФМ - 16-БЎСМ

Станислав Кудряшов бошчилигидаги 2001 йилда туғилган футболчилар жамоаси Краснодарда Сергей Вахрушев хотирасига бағишланган мусобақада ўз кучини синаб кўряпти. Гуруҳда жамоамиз кеча "Рубин" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, бугун "Локомотив" Москвадан 2:0 ҳисобида устун келишди. Голларга Бозоров ва Муҳиддинов муаллифлик қилди. Эртага гуруҳдаги охирги беллашувда "Септември" Болгарияга қарши майдонга тушилади.