Академия

Академия жамоалари халқаро турнирларда қатнашишади

07 Октябрь, 2019 й.
Академия
"Пахтакор" академиясининг уч жамоаси Қозоғистонда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этишади.

2008 йилда туғилган футболчиларга устозлик қилаётган Асқар Холмуродов ўз шогирдлари билан 27 октябрдан 2 ноябргача Олма-Ота шаҳрида ўтказиладиган "Қайрат" футбол клуби турнирида ўз кучини синаб кўради.

2008 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат "Пахтакор-Б" жамоаси Тараз шаҳрида 28 октябрдан 3 ноябргача бўлиб ўтадиган турнирда мураббий Раҳматилла Муҳаммадраҳимов бошчилигида қатнашадилар. 

2005 йил тарбияланувчилари эса 3-10 ноябрь кунлари Бахтиёр Нуралиев қўл остида Олма-Ота шаҳрида "Аристан" футбол клуби томонидан ташкил этиладиган мусобақада иштирок этишади.