Академия

U-18 жамоаси дербида йирик ҳисобда ютқазди

11 Сентябрь, 2019 й.
Академия
"Пахтакор" U-18 жамоаси Республика биринчилигида "Бунёдкор"дан мағлубиятга учради.

Ҳужумкор тарзда кечган беллашувда меҳмонлар охирги дақиқаларда вазиятлардан унумли фойдаланиб, йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Носиров киритган тўпган жамоамиздан Файзуллаев жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим ўртасида Убайдуллаев яна ҳамшаҳарларимизни олдинга олиб чиқди. Ўйин охирларида эса Олимов ва Шариповнинг голлари ҳисобнинг йирик кўринишга келишини таъминлади.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 1:4 (0:1)
9 сентябрь. "Қибрай" стадиони. 143 томошабин.
Голлар: Файзуллаев 58 - Носиров 45, Убайдуллаев 66, Олимов 86, Шарипов 88.