Академия

"Пахтакор-2005" "Минск Кубоги"да иккинчи ўринни эгаллади

11 Июль, 2019 й.
Академия
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган "Минск Кубоги"да академиямиз тарбияланувчилари иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Финалда Киевнинг "Динамо" жамоасида тарбияланаётган тенгдошларига қарши майдонга тушган "Пахтакор-2005" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиннинг аксар қисмида ҳужум уюштирган ёш футболчиларимиз қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Ягона гол Саид Гаджиев ҳисобига ёзилди. Шу тариқа Фарҳод Нишонов шогирдлари Минскдаги мусобақа кумуш медалларига сазовор бўлишди.