Академия

"Kaluga Junior Cup": "Пахтакор" "Жуниорул"дан устун келди

01 Июнь, 2016 й.
Академия

Россиянинг Калуга шаҳрида футбол бўйича "Kaluga Junior Cup" халқаро турнири бошланди.

Россияда 2018 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан ва Калуга вилоятида оммавий футболни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган мусобақада 2002 йилда таваллуд топган футболчилар иштирок этмоқда. 1-турда Руминиянинг "Жуниорул" жамоасига қарши майдонга чиққан Дилшод Нуралиев шогирдлари иродали ғалабага эришдилар. Рақибнинг голига жавоб берган тарбияланувчиларимиз кейин икки тўп ўтказиб юборишди. Танаффусгача мувозанатни тиклаган "Пахтакор" ёшлари иккинчи бўлимда ғалаба келтирган голни уришди ва 4:3 ҳисобида зафар қучишди. 2-турда жамоамиз эртага Абхазиянинг "Динамо" жамоаси билан беллашади.