Академия

U-13 жамоаси Олма-Отадаги турнирда иккинчи ўринни қўлга киритди

08 Ноябрь, 2016 й.
Академия

Дмитрий Ан бошчилик қилаётган 2003 йилда туғилган тарбияланувчилар халқаро турнирда совриндор бўлишди.

Ноябрь ойи бошида Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида СССРда хизмат кўрсатган спорт устачи Сергей Квочкин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўтказилди. Унда 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишди. 6 жамоа 2 гуруҳда курашга киришди. Футболчиларимиз гуруҳда маҳаллий "Жас-Қиран"ни 3:1, Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ярим финалда нариги гуруҳда иккинчи ўринни олган "Қайрат" 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Финалда эса Россиянинг "Чертаново" жамоасига тарбияланувчиларимиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди. Дмитрий Ан жамоасига ёпилиш маросимида турнирнинг кумуш медаллари топширилди.