Академия

Академия: БЎСМ-2 мағлуб этилди

10 Октябрь, 2016 й.
Академия

Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 18-тур баҳслари ўтказилди.

Академиямиз тарбияланувчилари ушбу турда Мирзо Улуғбек туманидаги БЎСМ-2 жамоасини қабул қилиб, 5 ёш тоифасининг барчасида йирик ҳисобда ғалабаларни қўлга киритишди. Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

2004 йил - 8:0
2003 йил - 9:0
2002 йил - 11:0
2001 йил - 3:0
1999/2000 йил - 9:0

16 октябрь куни ўтадиган 19-турда "Пахтакор" академияси "Локомотив"ни қабул қилади.